Американинг Мичиган кўлига метеорит тушди

Қўшилди: 08 феврал 10:00
Кўрилди: 329
Комментарии: 0
Американинг Мичиган кўлига метеорит тушди
Иллинойис осмонида пайдо бўлган улкан метеорит Мичиган кўлига келиб тушди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.
Осмон жисмининг кўлга қулаши акс этган видео ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди. Гувоҳларнинг маълумот беришича, самода пайдо бўлган ёрқин оловли шарни бир қанча Америка штатларида, ҳаттоки Канадада ҳам кўришган. Унинг кўлга қулашини автомобиль видеорегистраторлари ҳам қайд этган.
Ҳодисага гувоҳ бўлганлар оловли шар кучли қасирлаган овоз жўрлигида учганини, худди зилзиладаги каби уйлар силкингани ҳақида маълумот берди. Оқибатда бундан хавотирланган одамлардан АҚШнинг метеоритни кузатиш махсус хизматига 200 та мурожаат келиб тушган.