​Аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши банклари аниқланди

Қўшилди: 07 феврал 19:00
Кўрилди: 153
Комментарии: 0
​Аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши банклари аниқланди
Аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича республика тижорат банклари ўртасида ўтказилган танлов ғолиблари аниқланди. Танловда жами 27 та тижорат банкининг 855 та филиали, 4 299 та мини-банки ҳамда махсус кассалари иштирок этди.
Танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими 4 февраль куни Ўзбекистон банклари Ассоциациясида бўлиб ўтди.
2016 йил давомида тижорат банклари аҳоли омонатларини жалб қилиш йўналишидаги фаолиятларини жадаллаштиргани, банк хизматлари тўғрисида аҳолининг хабардорлилик даражаси ошгани ҳамда кўплаб янги омонат турлари жорий этилгани кузатилди.
Омонат ҳисобварақларига қўйиладиган маблағлар барча турдаги солиқлардан озод этилган бўлиб, уларнинг манбалари декларация қилинмайди ҳамда ушбу маблағларни омонатчилар чекловларсиз тасарруф этадилар.
Бундай имтиёз ва қулайликлар банк тизимини янада ривожланишига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Бугун мамлакатимиз тижорат банклари томонидан аҳолига миллий ҳамда чет эл валютасида чекланмаган миқдорда ва муддатларда 250 дан ортиқ омонат турларини таклиф этмоқда. Депозитга қўйилаётган маблағларнинг миқдори охирги беш йилда 3,5 маротабага, 2016 йилда эса 25,2 фоизга ошди.
Танлов ғолибларини тантанали эълон қилиш мариосимида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон банклари Ассоциацияси, Фуқароларнинг банклардаги омонатларни кафолатлаш фонди ва тижорат банкларининг раҳбарлари иштирок этди.
Танлов натижаларига кўра, ғолиблар саккизта асосий ва ўн битта қўшимча номинациялар бўйича тақдирланди.
Қуйидагилар танлов ғолиблари деб эътироф этилди:
1. «Аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши банки» номинациясида:
Биринчи ўрин – «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банки;
Иккинчи ўрин – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки;
Учинчи ўрин – Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки.
2. «Шаҳарларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши филиали» номинациясида:
Биринчи ўрин – «Ориент Финанс» хусусий акциядорлик тижорат банкининг Юнусобод филиали;
Иккинчи ўрин – «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг Жиззах филиали;
Учинчи ўрин – «Азия-альянс банк» акциядорлик тижорат банкининг Шайхонтоҳур филиали.
3. «Қишлоқ жойларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши филиали» номинациясида:
Биринчи ўрин – «Агробанк» акциядорлик тижорат банкининг Шовот филиали, Хоразм вилояти;
Иккинчи ўрин – Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкининг Иштихон филиали, Самарқанд вилояти;
Учинчи ўрин – «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банкининг Чуст филиали, Наманган вилояти.
4. «Пластик карточкалар асосида иш ҳақи лойиҳаларини амалиётга жорий этиш бўйича энг яхши банк филиали» номинациясида:
Биринчи ўрин – «Асака» акциядорлик тижорат банкининг Сирдарё вилоят филиали;
Иккинчи ўрин – «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг Бош офиси, Тошкент шаҳри;
Учинчи ўрин – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Тошкент вилоят бўлими.
5. «Шаҳарларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши мини-банки» номинациясида:
Биринчи ўрин – «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банкининг Самарқанд филиали «Темир йўл» мини-банки;
Иккинчи ўрин – «Капиталбанк» акциядорлик тижорат банкининг Мирзо Улуғбек филиали «Кадишев» мини-банки;
Учинчи ўрин – «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банкининг Шайхонтоҳур филиали «Хадра» мини-банки.
6. «Қишлоқ жойларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши мини-банки» номинациясида:
Биринчи ўрин – Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкининг Сурхондарё вилояти, Қизириқ филиали, «Бандихон» мини-банки;
Иккинчи ўрин – «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банкининг Қорақалпоғистон Республикаси Беруний филиали, «Бўстон» мини-банки;
Учинчи ўрин – Чет эл капитали иштирокидаги «Хамкорбанк» акциядорлик тижорат банкининг Андижон вилояти, Шаҳрихон филиали, «Шоҳбекат» мини-банки.
7. «Шаҳарларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши жамғарма/махсус кассаси» номинациясида:
Биринчи ўрин – «Инвест Финанс Банк» акциядорлик тижорат банкининг Хоразм вилоят филиалига қарашли 1-сонли жамғарма кассаси;
Иккинчи ўрин – “Ипак Йўли” акциядорлик инновация тижорат банкининг Навоий филиалига қарашли 1-сонли жамғарма кассаси;
Учинчи ўрин – «Алоқабанк» акциядорлик тижорат банкининг Бухоро филиалига қарашли 1-сонли жамғарма кассаси.
8. «Қишлоқ жойларда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича йилнинг энг яхши жамғарма/махсус кассаси» номинациясида:
Биринчи ўрин – Чет эл капитали иштирокидаги «Савдогар» акциядорлик тижорат банкининг Дўстлик филиалига қарашли 1-сонли жамғарма кассаси, Жиззах вилояти;
Иккинчи ўрин – «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» акциядорлик тижорат банкининг Муборак филиалига қарашли 1-сонли жамғарма кассаси, Қашқадарё вилояти;
Учинчи ўрин – «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банкининг Оҳангарон филиалига қарашли 3-сонли жамғарма кассаси, Тошкент вилояти.