«Яна маҳаллада дув-дув гап» фильмининг илк тизери эълон қилинди

Қўшилди: 06 феврал 15:00
Кўрилди: 203
Комментарии: 0
«Яна маҳаллада дув-дув гап» фильмининг илк тизери эълон қилинди
“Dono Productions”  кинокомпаниясининг Yotube даги расмий каналида режиссёр Шуҳрат Аббосов томонидан суратга олинаётган “Яна маҳаллада дув-дув гап” фильмининг илк тизери пайдо бўлди.
Маълумот учун: Кинофильмнинг асосий воқеалари Фарғона вилояти (Фарғона, Марғилон, Қўқон шаҳарлари, Риштон, Ўзбекистон туманлари) ва Тошкент шаҳрида тасвирга олинди. Бош қаҳрамон, маҳалла фуқаролар йиғини раиси – Хосият опа ва унинг уч нафар ўғли атрофида рўй берадиган воқеалар орқали, умуман республикамизда сўнгги йилларда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари, маҳаллий аҳоли онгида рўй берган маънавий ўзгаришлар, эртанги кунга бўлган ишончнинг ортиши жараёни юксак бадиий маҳорат билан тасвирланади. 
Фильмда бош қаҳрамон ролини Дилбар Икромова, унинг уч ўғлини – ёш актёрлар Эркин Бозоров, Суръат Исломов, Аббос Ибрагимовлар гавдалантирган. 
Актёрлар жамоаси таркибида Ҳусан Шарипов,Гулчеҳра Жамилова, Муқаддас Ҳолиқова, Муяссар Бердиқулова, Мадина Мухторова, Валижон Шамсиев, Дилшодбек Каттабеков, Моҳира Нурматова, Шодия Тўхтаева, Ширин Исмоилова, Лазиза Нозимхонова, Зебинисо Ҳолиқова, Кумуш Ўктамова каби ўнлаб халқимиз суйган ижодкорлар бор. 
Постановкачи режиссёрлар – Шуҳрат Аббосов ва Нозим Аббосов. Сценарий муаллифи – Шоира Ғиёсова. Иккинчи режиссёр Фарҳод Худойбердиев.