Эрон душманларга қарши «тажовузкор ракеталари»дан фойдаланиш билан таҳдид қилди

Қўшилди: 06 феврал 10:00
Кўрилди: 382
Комментарии: 0
Эрон душманларга қарши «тажовузкор ракеталари»дан фойдаланиш билан таҳдид қилди
Эрон ўзига нисбатан таҳдид туғилган тақдирда «тажовузкор ракеталари»дан фойдаланади. Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони, бригада генерали Амир Али Ҳожизода маълум қилди, дея хабар беради«Газета.ru».
"Биз Эрон хавфсизлигини таъминлаш учун куну тун ишлаяпмиз. Агар душманларимиз томонидан ақалли битта нотўғри қадам ташланса, тажовузкор ракеталаримиз уларнинг бошига ёғилади."
Амир Али Ҳожизода, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони
Маълумот учун, олдинроқ АҚШ Эрон билан муносабатлар таранглашгани туфайли Яман қирғоқлари яқинида ҳарбий кемасини жойлаштиргани маълум қилинганди.