Хитой туризм тармоғи Янги йил нишонланишидан 60 млрд доллардан ошиқ даромад олди

Қўшилди: 04 феврал 2017 09:00
Кўрилди: 554
Комментарии: 0
Хитой туризм тармоғи Янги йил нишонланишидан 60 млрд доллардан ошиқ даромад олди
Хитойнинг Баҳор байрами (ой тақвими бўйича янги йил) кунлари туризмдан олган даромади 61 миллиард доллардан (423 миллиард юан) ошди. Бу ҳақда мамлакат туризм ишлари бўйича миллий бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».
Жорий йилда бу борадаги даромад 2016 йилга нисбатан салкам 16 фоизга кўп бўлди. Байрам кунлари Хитой аҳолиси мамлакат ичида 344 миллион сафарни амалга оширди, бу эса ўтган йил кўрсаткичидан 16,3 фоиз ортиқ.
Маълумот учун, мамлакатда ой тақвими бўйича янги йилнинг нишонланиши 28 январга тўғри келди.