Келишилган ўйинларга қарши кураш янги босқичга чиқди. Энди ФИФА Sportradar билан ҳамкорликда ишлайди

Қўшилди: 03 феврал 23:00
Кўрилди: 226
Комментарии: 0
Келишилган ўйинларга қарши кураш янги босқичга чиқди. Энди ФИФА Sportradar билан ҳамкорликда ишлайди
Халқаро футбол уюшмаси ФИФА футбол яхлитлигини мустаҳкамлаш, келишилган ўйинларга қарши курашиш бўйича Sportradar Integrity хизмати билан билан шартнома тузди. Daryo.uz'нинг ёзишича, бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
ФИФАнинг бу лойиҳасида унга аъзо бўлган барча конфедерациялар фаол иштирок этади. Келажакда ўтказиладиган барча мусобақаларда ФИФА Спортарадар билан биргаликда ҳамкорлик қилиб, ўйинлар мониторингини ўтказиб боради.
Маълумот учун, штаб-квартираси Санкт Галленда жойлашган Sportradar дунёнинг келишилган ўйинларга қарши курашувчи энг йирик ташкилоти ҳисобланади. Унга 2000 йилда асос солинган бўлиб, ҳозирга қадар жаҳоннинг кўзга кўринган 13 та федерацияси билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.