​Қирғизистонда виртуал “ажал ўйини” оқибатида ўсмир ўз жонига қасд қилди.

Қўшилди: 03 феврал 2017 22:30
Кўрилди: 558
Комментарии: 0
​Қирғизистонда виртуал “ажал ўйини” оқибатида ўсмир ўз жонига қасд қилди.
Қирғизистон республикаси ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари интернет-клубларда виртуал “ажал ўйини”ни ўйнаётган ўсмирларни аниқлашга киришди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.
Чоршанба куни эрталаб Қирғизистон пойтахтида 15 ёшли ўсмир ўз жонига қасд қилди. Қирғизистон республикаси ОАВлари боланинг ўз жонига қасд қилишига мамлакат ҳудудида ижтмоий тармоқлар орқали тарқалаётган, ўз жонига қасд қилишни тарғиб қилувчи “ажал ўйини” сабаб бўлгани ҳақида бонг урди.
“Октябрь тумани ИИБнинг вояга етмаганлар билан ишлаш инспекцияси Бишкек шаҳар ИИБнинг 10 та бошқармаси билан ҳамкорликда топшириқни бажариш жараёнида “Инстраграм” саҳифасида ўсмирларни ўз жонига қасд қилишга ундовчи виртуал ўйинни аниқлади. Туман ИИБ ходимлари соат 18.00 да маст ҳолатда ўзини ўлдирмоқчи бўлган ўсмирларни бу ҳаракатдан тўхтатиб қолди”, деб хабар берди матбуот хизмати.
Бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари шаҳардаги мактаб маъмурияти билан ҳамкорликда барча компьютер клубларида хавфли ўйинни аниқлаш мақсадада рейд ўтказди. Текшириш натижасида мазкур ўйинни ўйнаётган 8 нафар ўсмир аниқланди. Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида ҳам “ажал ўйини”ни ўйнаётган 7-8 синф ўқувчилари қўлга олинди.