​Apple дунёдаги энг қиммат бренд номини қўлдан бой берди

Қўшилди: 03 феврал 2017 22:00
Кўрилди: 487
Комментарии: 0
​Apple дунёдаги энг қиммат бренд номини қўлдан бой берди
Дунёдаги энг қиммат бренд номи эдиликда Google’га тегишли – унинг қиймати 2016 йил бошидан то 2017 йил бошига қадар 88,2 дан 109,5 миллиард долларга кўтарилди.
Бу ҳақда Brand Finance компаниясининг янги ҳисоботида маълумот чоп этилди. Бир йилда интернет-корпорация энг қиммат брендлар рўйхатида Apple компаниясини ортда қолдириб, иккинчи ўриндан биринчига кўтарилди. Унинг брендини тадқиқотчилар 107,1 миллиард долларга баҳолашди. Бир йил олдин ушбу кўрсаткич 145,9 миллиард долларни ташкил қилган.
Дунёнинг энг қиммат брендлари ўнталигига саккизта хайтек-компания кирди. Шу тарзда учинчи ўрин Amazon.com, тўртинчи AT&T ва бешнчи поғона Microsoft брендига насиб қилди. Samsung, Verizon ва Facebook олти, етти ва тўққизинчи ўринларни эгаллашди.
Brand Finance томонидан тайёрланган рўйхатда 500 энг қиммат бренд киритилган.