Тошкентда хоккей учрашувларини ўтказиш имконини берувчи муз саройи қурилади

Қўшилди: 01 феврал 11:00
Кўрилди: 259
Комментарии: 0
Тошкентда хоккей учрашувларини ўтказиш имконини берувчи муз саройи қурилади
Тошкентда 2017 йил биринчи ярмида замонавий муз саройи барпо этилади. Бу ҳақда, ишончли манбаларга асосланиб, «Qalampir.uz» хабар бермоқда.
Янги муз саройи Тошкентнинг Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари кесишмасидаги майдонда, «Ўзбекистон» метро бекатига яқин ҳудудда барпо этилади.
«Айни дамда майдон атрофи ўраб олиниб, қурилиш ишларига старт берилган», — дейилади «Qalampir.uz» хабарида.
Муз саройи иккита асосий комплексдан иборат бўлади. Унда хоккей учрашувларини ҳам ўтказиш имкони бўлиши айтилмоқда.
Тошкентда авваллари ҳам хоккей учрашувларини ўтказиш мумкин бўлган муз саройи («Юбилейний») бўлган, кейинчалик унинг ўрнида «Ўзкўргазмасавдо» биноси қад ростлаган.