Актёр Фаррух Соипов санъатни тарк этди

Қўшилди: 01 феврал 09:00
Кўрилди: 665
Комментарии: 0
Актёр Фаррух Соипов санъатни тарк этди
«Келгинди келин», «Келгинди куёв», «Сотқин» каби фильмлардаги ижроси билан танилган актёр Фаррух Соипов нафақат кинони, балки умуман санъат оламини тарк этган. Бу ҳақда «Darakchi.uz» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, режиссёр Рустам Саъдиев томонидан суратга олинган «Сотқин» (2015 йил) фильми — Фаррух Соипов иштирок этган сўнгги фильм бўлган.
Бир ўғил ва бир қизнинг отаси ҳисобланган Фаррух Соипов ҳозирда тижорат билан шуғулланмоқда. У айнан қайси соҳада тижорат билан бандлигига аниқлик киритилмаган.
«Sayyod.com» сайти муаллифи Фаррух Соиповнинг санъатдан кетиши сабабларини «санъатда кўпайган нопокликлар ва ноҳақликлар» билан боғлаган.
«Фаррухнинг дунёқараши сўнгги йилларда анча теранлашиб, у кўп нарсани ўзига эп кўрмайдиган бўла бошлаган эди. Шунинг учун ҳам унинг бу қарори тўғри», —деб ёзган «Sayyod.com» муаллифи.