Актриса Саида Саидбекова турмушга чиқди

Қўшилди: 29 январ 10:00
Кўрилди: 572
Комментарии: 0
Актриса Саида Саидбекова турмушга чиқди
Актриса Саида Саидбекова 28 январь, шанба куни турмушга чиқди. Бу ҳақда унинг ҳамкасби, актриса Муқаддас Саъдуллаева Instagram’даги саҳифасида маълум қилган.
«Саида, бахтли бўлинг! Тақдирингиз ҳамиша гўзал бўлсин! Айтиб ўтаман: Саида Саидбекова Instagram’да йўқ, унинг номидан очилган профил эса сохта!», — деб ёзган Муқаддас Саъдуллаева ўз хабарида.
Instagram’да тақдим этилган маълумотга кўра, тўй маросими Тошкентдаги «Версаль» тўйхонасида бўлиб ўтган.
Аввалроқ Саида Саидбекова январь охирида турмушга чиқиши кутилаётганлиги, бўлажак турмуш ўртоғи шоу-бизнес оламидан йироқ бўлгани сабаб, актрисани барча ижтимоий тармоқлардан чеклаб қўйгани ҳақида хабарлар берилганди.