​Ҳиндистонда дам олиб қайтган россиялик аёл безгакдан вафот этди

Қўшилди: 28 январ 2017 11:00
Кўрилди: 543
Комментарии: 0
​Ҳиндистонда дам олиб қайтган россиялик аёл безгакдан вафот этди
Россиянинг Ульянов вилоятида Ҳиндистонда дам олиб қайтган аёл безгак касалидан шифохонада вафот этди, деб хабар берди “Ntv.ru” нашри.
Ҳиндистоннинг Гоа штатида дам олиб қайтган сайёҳ аёл безгак касалига чалингани аниқ бўлгандан кейин шошилинч равишда шифохонага ётқизилди. Аммо шифокорлар аёлнинг ҳаётини сақлаб қололмади, у жонлантириш бўлимида вафот этди.
Соғликни сақлаш вазири аёл даволанган касалхонада эпидемияга қарши барча чора-тадбирлар кўрилгани, касаллик тарқалишининг олди олингани ва безгакка чалинган бошқа бемор аниқланмагани ҳақида маълумот берди. Шу билан бирга у бошқа мамлакатларга отланган саёҳатчиларга ўзлари бораётган мамлакатнинг эпидемологик вазиятини ўрганишни, иложи борича, вакцинациядан ўтишни маслаҳат берди.
Безгак юқумли касаллик бўлиб, иқлими иссиқ бўлган мамлакатларда, шу жумладан Африка, Осиё, Лотин Америкаси ва Океания ҳудудларида кенг тарқалган.