Nokia 6 смартфони Хитойдан ташқарида сотила бошланди

Қўшилди: 27 январ 2017 11:00
Кўрилди: 543
Комментарии: 0
Nokia 6 смартфони Хитойдан ташқарида сотила бошланди
Nokia 6 бозорга қайтганидан кейин бренднинг биринчи рақамли смартфонига айланди. Даставвал, Nokia маҳсулотлари маркетинги билан шуғулланувчи HMD Global компанияси смартфоннинг фақат Хитойда сотилиши ҳақида баёнот берган эди. Бироқ компаниянинг режалари ўзгаргани ҳақида «Hi-Tech Mail.ru» хабар берди.
Оқ корпусли Nokia 6 смартфони Lazada Philippines чакана савдо компаниясининг сайтида пайдо бўлган. Бу компания Филиппиндаги онлайн савдо соҳасида етакчи ҳисобланади ва Индонезия, Малайзия, Сингапур, Таиланд ва Вьетнамда фаолият кўрсатувчи Lazada Group таркибига киради.
Lazada Philippines интернет дўконида телефон сотувда йўқ, бироқ унинг нархи сайтда эълон қилиб бўлинган. Бундан келиб чиқадики, Nokia 6 смартфонлари Хитойдан бошқа мамлакат бозорларида ҳам сотувга чиқади.