Россияда болаларга Дельфин, Апрель, Оушен каби «бемаъни исмлар»ни қўйишни тақиқлашмоқчи

Қўшилди: 27 январ 2017 10:00
Кўрилди: 572
Комментарии: 0
Россияда болаларга Дельфин, Апрель, Оушен каби «бемаъни исмлар»ни қўйишни тақиқлашмоқчи
Россия парламенти қуйи палатасининг Давлат қурилиши ва қонунчилик қўмитаси депутатларга янги туғилган чақалоқларга бемаъни, шунингдек, рақамлар ва қисқартмалардан иборат исмларни қўйишни ман этувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилишни тавсия этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда TJournal хабар берди
Қонун лойиҳасига изоҳда Россияда сўнгги йилларда қўйилган айрим исмлар келтириб ўтилган.
Рўйхатда Николай-Никита-Нил, Христамрирадос, Дельфин, Ярослав-Лютобор, Лука-Счастье Саммерсет Оушен, Апрель, Принцесса Даниэлла, Заря-Заряница, Алеша-Каприна, Океана, София-Солнишко каби антиқа исмлар бор. 
Лойиҳада ота-онаси 10 йилдан бери БОЧ рВФ 260602 номини қўя олмаётган бола ҳақида ҳам маълум қилинган. Бунинг оқибатида ўсмирга ҳали ҳам ҳужжатлар расмийлаштирилмаган.
Қўмитага кўра, қонун қабул қилинишига яқин болаларни аташ мумкин бўлмаган исмлар рўйхати янада кенгайтирилиши мумкин.