Хонанда Шоҳруххон ўз концерти учун чиқарилган сохта чипталардан огоҳлантирди

Қўшилди: 26 январ 10:00
Кўрилди: 295
Комментарии: 0
Хонанда Шоҳруххон ўз концерти учун чиқарилган сохта чипталардан огоҳлантирди
Хонанда Шоҳруххон ижтимоий тармоқлар орқали ўз мухлисларини огоҳликка чорлади, деб ёзди «Popcornuz.com».
Маълум бўлишича, унинг февраль ойида бўлиб ўтадиган яккахон концерт дастури учун қалбаки чипталар тайёрланган ва сотуви йўлга қўйилган.
Бундан хабар топган хонанда сохта чипта фотосуратини оммага намойиш қилди ва барчадан фирибгарларга алданиб қолмасликни сўради.