«Касперский лабораторияси» топ-менежери ҳибсга олинди

Қўшилди: 25 январ 2017 15:00
Кўрилди: 535
Комментарии: 0
«Касперский лабораторияси» топ-менежери ҳибсга олинди
«Касперский лабораторияси»нинг компьютер билан боғлиқ ҳодисаларни ўрганиш бўлими раҳбари Руслан Стоянов 2016 йил декабридан буён «Лефортово» тергов изоляторида ҳибсда сақланмоқда. Бу ҳақда «Коммерсантъ»га Федерал хавфсизлик хизматига (ФХХ) яқин манбаси маълум қилди. Компания матбуот хизмати ҳибс амалга ошганини тасдиқлади ва тергов «алоҳида шахсга нисбатан олиб борилаётгани»ни таъкидлади.
Нашр маълумотларига кўра, ҳибс ФХХ ахборот хавфсизлиги маркази (АХМ) раҳбари ўринбосарларидан бирига нисбатан текширув билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бир вақтнинг ўзида ўша иш бўйича АХМ бўлинмаларидан бирининг бошлиғи Сергей Михайлов ҳам ҳибсга олинган. Тергов Россия жиноят кодексининг «Давлатга хиёнат» моддаси бўйича олиб борилмоқда.
Газета манбалари маълум қилишича, хусусан, АХМнинг кибержиноятлар бўйича экспертизалар ўтказишда ҳамкорлик қилган хусусий компаниялар билан ўзаро алоқалари текширилмоқда. Гўёки АХМ ходими ахборот хавфсизлиги соҳасидаги қандайдир Россия компанияси ходими воситачилигида хорижий ташкилотлардан пул олгани ҳақидаги маълумот текширилмоқда.