Хитойда парранда гриппидан тўққиз киши вафот этди

Қўшилди: 25 январ 2017 13:00
Кўрилди: 511
Комментарии: 0
Хитойда парранда гриппидан тўққиз киши вафот этди
2017 йилда Хитойда парранда гриппидан (H7N9) камида тўққиз киши вафот этди, деб ёзади «Корреспондент.net». Бу ҳақда маҳаллий ОАВлар шимолий Хэнань, марказий Хунань ва жанубий Гуандун провинциялари тиббиёт идоралари маълумотларига таяниб хабар қилди.
H7N9 парранда гриппи вирусини юқтириш орқали вафот этиш ҳолатларининг сўнгги иккиси Хэнанда қайд этилди, у ерда ресторанлардан бирининг ишчилари оламдан кўз юмди.
H7N9 вируси жиддий нафас йўллари касалликларини келтириб чиқаради. У қишки ва баҳорги даврда осонроқ тарқалади. Жорий йилда Шанхай ва Гонконгда хасталанганлар сонининг ўсиши кузатилди.