Афғонистон жанубида «Толибон» ҳужуми оқибатида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Қўшилди: 22 январ 2017 19:00
Кўрилди: 537
Комментарии: 0
Афғонистон жанубида «Толибон» ҳужуми оқибатида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Афғонистон жанубидаги Қандаҳор вилоятида «Толибон» жангариларининг ҳужуми оқибатида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Маҳаллий полиция вакили Зиё Дуронийга кўра, толиблар Майванд туманидаги полиция бўлимига ҳужум уюштирди. Жангарилар тўрт томондан бостириб келган, лекин уларнинг ҳужумини етиб келган қўшимча кучлар ёрдамида қайтаришга муваффақ бўлинган.
Тўқнашувлар туфайли 43 киши ҳалок бўлди, улардан 16 нафари полициячилардир.