Хитойда Nokia 6 бир дақиқа ичида сотилиб кетди

Қўшилди: 22 январ 2017 17:00
Кўрилди: 521
Комментарии: 0
Хитойда Nokia 6 бир дақиқа ичида сотилиб кетди
Тахминан икки ҳафта аввал Nokia смартфонлар бозорига қайтди, деб ёзадиTJournal. Финляндиянинг HMD Global компаниясига тегишли янгиланган бренднинг илк қурилмаси ўртача нарх категориясидаги Nokia 6 бўлди.
Девайс дарҳол танқидлар ёмғири остида қолди, чунки кўпчилик унинг кучсиз техник хусусиятларига нисбатан белгиланган нархидан норози бўлди. Шунга қарамай, янги қурилмага талаб жуда баланд бўлиб чиқди. Nokia 6 сотувга чиққан Хитойда смартфон учун олдиндан буюртмалар сони бир миллиондан ошди. Энг қизиғи эса, 18 январь, чоршанба куни биринчи флеш савдо доирасида бутун партия бир дақиқа ичида сотилиб кетди.
Нархи 245 доллар бўлган ҳолда, Nokia 6 Corning Gorilla Glass 3 2,5D-шишаси билан қопланган 5,5 дюймли Full HD-дисплей, олд томондаги бармоқ изи сканери, стереодинамиклар, қўш смарт-кучайтиргичлар, Dolby Atmos ҳажмдор садо технологияси, саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 430 процессори, 4 Гб тезкор, 64 Гб ички хотира, 16 мегапикселли асосий ва 8 мегапикселли олд камера, 3000 мА/соат сиғимли аккумулятор ҳамда Android 7.0 Nougat операцион тизими билан жиҳозланди.