Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотларини тўғридан-тўғри экспорт қилишга рухсат берилади

Қўшилди: 22 январ 16:00
Кўрилди: 189
Комментарии: 0
Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотларини тўғридан-тўғри экспорт қилишга рухсат берилади
Қонун ҳужжатларини баҳолаш тизими порталига «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастури лойиҳаси жойланди. Унда кўзда тутилган бир қатор тадбирлар экспортни ривожлантиришга қаратилган, деб ёзади Norma.
Экспортчилар учун товар ва хизматлар экспортидан (хом ашё товарлари бундан мустасно) валюта тушумининг белгиланган қисмини мажбурий сотиш бекор қилинишидан ташқари, бошқа қувончли янгиликлар ҳам жорий этилади.
Хусусан, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни экспорт қилувчи корхоналарга белгиланган имтиёзлар маҳаллий товарларни экспорт қилувчи савдо-воситачилик корхоналарига ҳам тадбиқ этилади. Бундан ташқари, барча хўжалик юритувчи субъектларга мева-сабзавот маҳсулотларини тўғридан-тўғри экспорт шартномалари тузиш орқали экспорт қилиш ҳуқуқи берилади.
Экспорт қилиш тақиқланган айрим товарларни (нон ва гўшт маҳсулотлари, тирик мол ва парранда) рухсатнома асосида экспорт қилиш тизими жорий этилади. Фойдаланилган машина, жиҳоз ва техникаларни экспорт қилишни соддалаштирилади ва тартиби аниқлаштирилади.
Нашр эслатишича, лойиҳага ўзгартириш киритилиши, қўшимча қўшилиши ёки у рад этилиши ҳам мумкин.