Хитой компанияси ходимларини бир кунда 10 минг қадам босишга мажбур қилмоқда

Қўшилди: 20 январ 2017 18:00
Кўрилди: 509
Комментарии: 0
Хитой компанияси ходимларини бир кунда 10 минг қадам босишга мажбур қилмоқда
Номи маълум қилинмаётган Хитой компанияси вакиллари ОАВнинг диққат марказига тушишди, улар ходимларини кунига 10 минг қадам босишга мажбур қилишмоқда. Ушбу меъёрни бажармаган ходим бошқа оғирроқ спорт машқларини бажаришга мажбур қилинади. Кўпларга иш берувчининг ушбу талаби ёқмайди.
Компания ишчиларидан бири сухбатдан ўтаётганда унинг шартномасига 10 минг қадам босиш талаби қўйилганлигидан норозилигини айтиб ўтди, бу эса 8 километрни босиб ўтди дегани. Масофа босиб ўтилганлиги ишга кираётган чоғда берилган қадам ўлчагичлар ёрдамида назорат қилинади.
Хитойликнинг сўзларига кўра, шундан буён у ишхонага пиёда йўл босиб ўтмоқда. Унинг ҳамкасблари эса тушликда овқат ейишни ўрнига кўчага сайрга чиқишади.
Фирма вакиллари ходимларининг саломатлигидан ташвишланганликлари учун ушбу талабни қўйишаётганлигини маълум қилишди.
“Бизнинг ходимлар асосан компьютер олдида ўтириб ишлашади. Ўтроқ ишда ишлайдиган одамлар кўпроқ касал бўлиши аллақачон исботланган факт. Биз ходимларимизни саломат ва фаол бўлишларини истаймиз”, — дейди компания ходими.