“Титаник” кемаси аслида нима сабабдан чўккан?

Қўшилди: 20 январ 2017 16:00
Кўрилди: 708
Комментарии: 0
“Титаник” кемаси аслида нима сабабдан чўккан?
Дунё тарихидаги энг йирик кеманинг чўкиши 100 йил ўтиб ҳам одамларга тинчлик бермаяпти. Суперзамонавий, барча зарурий нарсалар билан жиҳозланган “Титаник” номли кема қандай қилиб айсберг билан тўқнашгани боис чўкиши мумкин эди?
Аниқланишича, кеманинг ҳалокатига муз билан тўқнашиб кетишидан бошқа омиллар ҳам сабаб бўлган. Мана уларнинг айримлари.
“ТИТАНИК”НИНГ ЁҚИЛҒИ БЎЛМАСИДА ЁНҒИН ЧИҚҚАН
30 йил давомида кема чўкиши тарихини ўрганаётган британиялик журналист Шенон Молони (Senan Molony) суратларни ўрганиб, айнан ёнғин сабаб кема чўккан деган хулосага келган.
Ёнғин лайнер сафарга чиқишидан олдин бошланган, уни бир неча ҳафта давомида ўчиришга ҳаракат қилишган. Журналист ёнғин ҳақида кема эгалари билгани, аммо буни йўловчилардан яширишганлигини маълум қилган.
Кема қопламаси ушбу жойда 1 000 °С ҳароратгача қизиб кетган, “Титаник” айсберг билан тўқнашганда пўлат бунга дош беролмаган — катта ёриқ юзага келган. Экспертлар бундай қизишда пўлат синувчан бўлиб қолиб, 75 % қаттиқлигини йўқотишини тасдиқлашган.

ДУРБИНЛАР ТУРГАН ХОНА ҚУЛФЛАНИБ, КАЛИТ ҚУРУҚЛИКДА ҚОЛИБ КЕТГАН
Сўнгги онда White Star Line компанияси раҳбарияти кема капитанининг биринчи ёрдамчисини ўзгартиришга қарор қилади, унинг ўрнига кўп йиллик катта кема бошқариш тажрибасига эга Генри Уайлд тайинланди. Аммо аввалги ёрдамчи Дэвид Блэр Уайлдга дурбинлар сақланадиган сейф калитини топширишни унутади.
Шу сабабли олдинда айсберг борлиги кеч пайқалган. 
Қолиб кетган дурбинлар ҳақида ҳалокатдан 95 йил ўтгач, сейф калити аукционга қўйилганида маълум бўлди. 

ҲАЛОКАТНИ ЮЗАГА КЕЛТИРИШИ МУМКИН БЎЛГАН ЯНА БИР НЕЧТА ОМИЛЛАР
Ўша тунда осмонда айсбергни ёритиши мумкин бўлган ой бўлмаган, агар у бўлганида айсбергни аввалроқ пайқаш имкони бўларди.
Бошқа кемаларнинг огоҳлантиришига қарамай “Титаник” музлар ҳудудига кириб борганда тезлигини камайтирмаган. Агар кема паст тезликда бўлганида у бурилиш манёврини амалга оширолган бўларди.