Пентагон Афғонистон армиясида 30 минг «ўлик жон» борлигини гумон қилди

Қўшилди: 20 январ 2017 14:00
Кўрилди: 597
Комментарии: 0
Пентагон Афғонистон армиясида 30 минг «ўлик жон» борлигини гумон қилди
АҚШ мудофаа вазирлиги Афғонистон армиясида 30 минг «ўлик жон» борлигини гумон қилди ва уларни Кобулдан мазкур ҳарбийлар мавжудлигини тасдиқловчи далиллар олингунча, тўлов рўйхатларидан чиқариб ташлади. Бу ҳақда АҚШ қуролли кучлари генерал-майори Ричард Кейзер маълум қилди, дея хабар беради«ТАСС».
Генерал сўзларига кўра, бундай чора ҳар ойда америкалик солиқ тўловчилар ҳисобидан Афғонистон армияси ва хавфсизлик кучларини таъминлаш учун ажратилаётган 13 миллион долларга яқин маблағ тежалишига имкон яратади. Пентагон турли сабабларни рўкач қилиб хизматга чиқмаётган ёки армия сафида қоғоздагина мавжуд бўлиб турган ҳарбий хизматчиларга маош тўлаш ниятида эмас.
Афғон армияси шахсий таркибининг текширилиши Пентагон томонидан ўтказилаётган мамлакатда коррупцияга қарши кураш кампанияси доирасида бошланди. Шунингдек, АҚШнинг мамлакатни тиклаш бўйича махсус бош инспектори идорасининг афғон ҳарбий хизматчилари душманларга қурол-яроғ ва ҳарбий техника сотиш ҳолатлари ҳам мавжудлигини билдирди.