Amazon асосчиси оғир космик ракета яратилиши ҳақида эълон қилди

Қўшилди: 17 январ 2017 22:00
Кўрилди: 616
Комментарии: 0
Amazon асосчиси оғир космик ракета яратилиши ҳақида эълон қилди
Amazon интернет-компанияси асосчиси ва раҳбари Жефф Безос (Forbes версияси бўйича дунёдаги тўртинчи энг бадавлат одам) оғир синфдаги космик элтувчи ракета яратиш ишлари бошланганини маълум қилди, деб ёзади «Сноб».
Безосга тегишли The Washington Post газетаси New Glenn ракетасининг қиёсий эскизларини келтирди, уларга кўра, ракета Saturn V (АҚШнинг Ой дастурига тегишли учирувчи ракета) ракетасидан бирозгина калтароқ, биринчи босқич диаметри бўйича эса барча замонавий элтувчи ракеталардан устун.
Ракета синалаётган дастур доирасида орбитага юкларни етказиб бериш мақсадида яратилаётгани ва у «жорий ўн йиллик охирида» синовларга тайёр бўлиши маълум қилинди. «Бизнинг нишонимиз — коинотда яшаётган ва ишлаётган миллионлаб одамлар, New Glenn эса ушбу йўналишда энг муҳим қадамдир», — деди Безос.