Samsung Galaxy Note 7 ишлаб чиқаришни тўхтатиш туфайли 19 миллиард доллар йўқотиши мумкин

Қўшилди: 17 январ 2017 21:00
Кўрилди: 512
Комментарии: 0
Samsung Galaxy Note 7 ишлаб чиқаришни тўхтатиш туфайли 19 миллиард доллар йўқотиши мумкин
Samsung корпорацияси Galaxy Note 7 смартфонларини ишлаб чиқаришни тўхтатиш ҳақидаги қарор туфайли 19 миллиард доллар йўқотиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Нашр экспертларининг таъкидлашича, компания Galaxy Note 7 ни чиқаришни тўхтатишдан 17 миллиард доллар миқдорида зарар кўриши мумкин.
Агар фойдаланувчилар ишлаб чиқарилган барча смартфонларни қайтариб берса, ҳар бир смартфон учун ўртача 850 доллар товон пули тўланади. Шу тариқа Samsung бундан яна 2,2 миллиард долларга яқин зарар кўради.
Daily Mail манбасининг таъкидлашича, корпорация ички текшируви натижаларига кўра, смартфонларнинг ёниб кетишига аккумуляторлар сабаб бўлган. Samsung расмий натижаларни 23 январь куни чоп этиши кутилмоқда.