Тошкентнинг Яшнобод ва Олмазор туманларида инновацион технопарклар пайдо бўлиши мумкин

Қўшилди: 17 январ 2017 20:00
Кўрилди: 578
Комментарии: 0
Тошкентнинг Яшнобод ва Олмазор туманларида инновацион технопарклар пайдо бўлиши мумкин
Тошкентнинг Яшнобод ва Олмазор туманларида инновацион технопарклар пайдо бўлиши мумкин. Иқтисодиёт вазирлиги томонидан тайёрланган Президентнинг тегишли фармони лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жойлаштирилди, дея хабар беради «Газета.uz».
Яшнобод туманида манбашунослик, электрон қурилмалар ва контроллёрлар, озуқа ва биофаол қўшимчалар ҳамда дори-дармон воситалари йўналишида тадқиқотлар олиб бориладиган инновацион технопарк жойлаштирилиши режалаштирилмоқда.
Олмазор туманидаги технопаркда эса металлни қайта ишлаш, энергияни тежаш, муқобил энергия манбалари ва электрон ўлчов асбоблари, робототехника, машинасозлик ва электроника технологиялари билан шуғулланилиши кўзда тутилмоқда.