Дунёдаги илк триллионер қачон пайдо бўлиши башорат қилинди

Қўшилди: 17 январ 2017 09:00
Кўрилди: 632
Комментарии: 0
Дунёдаги илк триллионер қачон пайдо бўлиши башорат қилинди
Oxfam халқаро ҳайрия жамғармаси дунёдаги илк триллионер қачон пайдо бўлишини башорат қилди. 
Дунёдаги илк триллионер тенгсизлик ўсиб бориши суратида яқин 25 йилда пайдо бўлади. 
Ҳозир сайёрамиз аҳолисининг бир фоизи қолган 99 фоиздан кўра катта бойликка эга, дейди тадқиқотчилар. Дунёнинг саккиз энг бой бизнесменларининг бойлиги дунё аҳолисининг қолган 3,6 миллиарди, яъни Ер юзининг ярми эга бўлган бойликка эга дейилади ҳисоботда. Солиқ тўлашдан бош тортишлик нотенглик юзага келишининг асосий омилларидан бири саналади. Ривожланаётган мамлакатларнинг солиқ тўланмаётганлик оқибатидаги йўқотишлари 100 миллиард долларни ташкил қилади. 
Яқин 20 йилликда 500 нафар бой одам ўз меъросхўрига 2,1 триллион доллар қолдиради, бу эса Ҳиндистон ЯИМдан кўп. Шу билан бирга ер юзининг 10 фоиз аҳолисининг даромади 1988 дан 2011 йилгача йилига 3 долларга ўсиб борган.