Samsung портлаш хавфи бўлган Galaxy Note 7 смартфонларининг 96 фоизини қайтариб олди

Қўшилди: 16 январ 2017 20:00
Кўрилди: 508
Комментарии: 0
Samsung портлаш хавфи бўлган Galaxy Note 7 смартфонларининг 96 фоизини қайтариб олди
Samsung Electronics компанияси портлаш хавфи бўлган Galaxy Note 7 флагман смартфонларини қайтариб олиш жараёнини якунлашига оз қолди, деб ёзади 3DNews. Натижада аэропортларда йўловчиларни самолёт бортида қурилмалардан фойдаланиш мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантирмай қўйишди.
Samsung баёнотига кўра, айни пайтга қадар Galaxy Note 7 фойдаланувчилари ушбу телефонларнинг 96 фоизини қайтариб берган. Қурилмаларнинг қолган 4 фоизини қайтариш яқин ҳафталар ичида режалаштирилмоқда.
Ушбу хабардан сўнг АҚШ Фуқаролар авиацияси федерал бошқармаси йўловчиларни самолётларда Galaxy Note 7’ни ёқиш ва айниқса, уни зарядлаш тақиқланиши ҳақида огоҳлантириш талабини бекор қилди.
Эслатиб ўтамиз, Galaxy Note 7 смартфонлари 2016 йил 19 августдан сотила бошлаган эди. Сентябрь бошида Samsung барча сотилган Galaxy Note 7’ларни қайтариб олишини, яна бир ойдан кейин эса маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш тўхтатилганини эълон қилди.