8 нафар бадавлат бизнесменнинг капитали дунёнинг ярим аҳолиси маблағига тенглашди

Қўшилди: 16 январ 2017 19:00
Кўрилди: 576
Комментарии: 0
8 нафар бадавлат бизнесменнинг капитали дунёнинг ярим аҳолиси маблағига тенглашди
8 нафар бадавлат бизнесменнинг умумий капитали дунёдаги 3,5 миллиард кишининг жами маблағига тенг. Бу ҳақда An economy for the 99 percent деб номланган ҳисоботга таяниб, Oxfam маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru». 
Тадқиқотда бойлар ва камбағаллар ўртасидаги фарқ аввал ҳисобланганидан қараганда каттароқ эканлиги билдирилган. Экспертларга кўра, солиқдан бўйин товлаётган, маошларни пасайтираётган ва сиёсатга таъсир ўтказаётган тадбиркорлар бу фарқни янада чуқурлашишига ҳисса қўшмоқда.
Ҳисоботда илк триллион эгаси 25 йил давомида пайдо бўлиши мумкинлиги, айни пайтда дунёдаги ҳар ўнинчи киши кунига 2 доллардан кам суммага кун кечираётгани таъкидланган.