Болалар хонасида жонланган “иблис” қўғирчоқ интернет фойдаланувчиларини даҳшатга солди

Қўшилди: 14 январ 2017 12:00
Кўрилди: 683
Комментарии: 0
Болалар хонасида жонланган “иблис” қўғирчоқ интернет фойдаланувчиларини даҳшатга солди
Интернет тармоқларида болалар хонасида ўйнаб ўтирган қизчанинг ёнида турган қўғирчоқнинг қимирлаётгани акс этган видеоролик пайдо бўлди. Худди шу уй акс этган бошқа бир видеода эса столда ётган буюмлар ўз-ўзидан ерга учиб туша бошлагани ифодаланган.
Интернет фойдаланувчиларининг тахмин қилишларича, мазкур уй ёвуз руҳлар томонидан ишғол этилган. Унинг хоналаридан бирида “жонли” қўғирчоқ яшайди, бошқа хонасида эса столдаги буюмлар ҳаракатлана бошлайди.
Мазкур видеонинг айнан қаерда суратга олингани номаълум.
Айрим маълумотларга кўра, видео қизнинг отаси томонидан тасвирга олинган бўлиб, у ўз оиласининг қандай атмосфера ҳукмронлик қилаётган уйда яшаётганини кўрсатмоқчи бўлган.