Ўзбекистонда кафе, ресторан ва тўйхоналардан тушадиган маблағлардан хонандаларга гонорар тўлаш таклифи илгари сурилди

Қўшилди: 12 январ 21:00
Кўрилди: 338
Комментарии: 0
Ўзбекистонда кафе, ресторан ва тўйхоналардан тушадиган маблағлардан хонандаларга гонорар тўлаш таклифи илгари сурилди
Маданият ва спорт ишлари вазири Баҳодир Аҳмедов 11 январь куни бир неча фуқарони қабул қилди, деб ёзади «Darakchi.uz».
Учрашув чоғида фуқаро Илья Лэин соҳадаги ижодий фаолиятни такомиллаштириш, профессионал санъатни тўғри йўналтириш, театрлар фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича ўз таклифларини изҳор этди. Унинг таклиф ва тавсиялари инобатга олиниб, тизимдаги шу соҳа мутахассисларига кўрсатмалар берилди.
Фуқаро Миршод Мардонов маълум бир ташкилот қошида болалар театри ташкил этиш таклифини илгари сурди. Вазир томонидан унга жавоб сифатида «Болалар театр студияси» ташкил этиш бўйича концепция ишлаб чиқиш, «Томоша» болалар театр студияси ҳужжатларидан андоза сифатида фойдаланиш, мазкур студия раҳбари Нодира Қурбонова билан маслаҳатлашиш тавсия этилиб, бу масалага яна қайтилиши таъкидланди.
Фуқаро Машҳурбек Сатторов хонандаларнинг муаллифлик ҳуқуқларини талаб қилиб, уларнинг кўнгилочар (кафе, ресторан, тўйхона) масканлардан тушадиган маблағлардан гонорар тўлаш тизимини ташкил қилиш таклифи билан чиқди. Б.Аҳмедов таклифга жавобан Сатторовнинг «Ўзбектеатр» ИИЧБ қошидаги «Арк мадад» махсус жамғарма мутахассисларидан маслаҳат олиши, ҳужжатлар билан танишишини тавсия этган ҳолда унга тизимдаги шу соҳа мутахассисини бириктирди.