Европада қор ва совуқ ҳаво қурбонлари сони 70 кишидан ошди

Қўшилди: 12 январ 2017 20:00
Кўрилди: 534
Комментарии: 0
Европада қор ва совуқ ҳаво қурбонлари сони 70 кишидан ошди
Болқон ярим ороли ва Европада охирги ўн йилликлар давомидаги энг совуқ об-ҳаво туфайли ўнлаб инсонлар ҳалок бўлди. Охирги маълумотларга қараганда, қурбонлар сони 73 кишини ташкил қилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Бир муддат илгари қурбонлар сони 16 кишини ташкил қилгани билдирилган эди.
Охирги марта бу қадар совуқ об-ҳаво кўрсатилган минтақада 1963 йили кузатилган эди. Тунги пайтда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича минус 20 даражагача тушмоқда. Шу ҳафтанинг ўзида Болқон мамлакатларида 15 киши музлаб қолди, уларнинг кўпчилиги кексалар ва уйсизлардир.