Афғонистонда юз берган портлаш оқибатида БААнинг беш нафар дипломати ҳалок бўлди

Қўшилди: 11 январ 2017 18:00
Кўрилди: 552
Комментарии: 0
Афғонистонда юз берган портлаш оқибатида БААнинг беш нафар дипломати ҳалок бўлди
Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида юз берган портлаш оқибатида Бирлашган Араб Амирликларининг беш нафар дипломати ҳалок бўлди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.
Портлаш Қандаҳор шаҳар губернаторининг меҳмонлар учун мўлжалланган уйида содир бўлди. Оқибатда 11 киши ҳалок бўлди ва 16 киши яраланди. Яраланганлар орасида БААнинг Афғонистондаги элчиси ҳам бор.
Сўнгги ойлар ичида Афғонистонда вазият жиддий кескинлашган. Илгари мамлакатнинг қишлоқ ҳудудларида фаолият кўрсатган “Толибон” ҳаракати эндиликда катта шаҳарларда ҳужум уюштирмоқда. Бундан ташқари, мамлакат ҳудудида “Ислом давлати” террорчилик гуруҳининг ҳаракати ҳам фаоллашган.