Европада ОИТВ юқтирилиши билан боғлиқ янги ҳолатларнинг учдан икки қисми Россияга тўғри келади

Қўшилди: 11 январ 2017 16:00
Кўрилди: 552
Комментарии: 0
Европада ОИТВ юқтирилиши билан боғлиқ янги ҳолатларнинг учдан икки қисми Россияга тўғри келади
Европада қайд этилган одам иммунитет танқислиги вируси (ОИТВ) юқтирилиши билан боғлиқ янги ҳолатларнинг деярли учдан икки қисми Россияга тўғри келади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда Европа касалликлар профилактикаси ва назорати марказининг қўшма ҳисоботида маълум қилинди, дея хабар беради «Ведомости». 
Ҳужжатда Европадаги 50 дан ортиқ давлат, жумладан, Россия бўйича статистика келтирилган ва 2015 йилга оид рақамлар қамраб олинган.
«Россияда ОИТВга чалиниш кўрсаткичи 100 минг аҳолига 67 кишини ташкил этди, бу минтақадаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. 2015 йилда Европада инфекция юқтирилиши билан боғлиқ 153 минг ҳолат қайд этилди. Россияга минтақадаги шундай ҳолатларнинг 64, Европанинг шарқий қисмини эса 81 фоизи тўғри келмоқда», — дейилади ҳисоботда. 
Бундан олдинроқ Россияда ОИТВга чалинган миллиондан ортиқ одам рўйхатга олингани маълум қилинганди.