Юлдуз Усмонова 13 кун концерт беради

Қўшилди: 11 январ 13:00
Кўрилди: 711
Комментарии: 0
Юлдуз Усмонова 13 кун концерт беради
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова «Истиқлол» санъат саройида 13 кун давомида жонли ижродаги концерт дастурини тақдим этади. Daryo.uz'нинг ёзишича, бу ҳақда таниқли фотосуратчи Шуҳрат Усмонов Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.
Хабар беришларича, «Эй азиз инсон» деб номланган концерт дастури 11 апрелдан 23 апрелга қадар давом этади.
Эълон қилинган суратларда 13 кунлик концерт жонли ижрода ўтказилиши қайд этилган. Чипталар қачондан сотувга чиқиши номаълум.