Таиланд сув қаърига ғарқ бўлмоқда

Қўшилди: 10 январ 2017 13:00
Кўрилди: 615
Комментарии: 0
Таиланд сув қаърига ғарқ бўлмоқда
Таиланд жанубида рўй берган сув тошқини оқибатида 19 киши қурбон бўлди, деб хабар берди, “Тvzvezda.ru” нашри.
Ҳозирда 4 мингдан ортиқ аҳоли пункти сув қаърига ғарқ бўлди. Ҳудудда мактаблар ёпилган, касалхоналар эвакуация қилинди. Темирйўл фаолияти издан чиқди, аэропортларни ҳам сув босди.
Ҳукумат жабрланганларга ёрдам бериш пунктларига миллионлаб одамларни жойлаштирди. Уларга биринчи навбатда сув ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда. Аксарият автомобиль йўлларини сув ювиб кетди.
Самуи оролида дам олаётган чет эллик сайёҳлар табиий офат туфайли аэропортлар ишламаётгани учун ватанларига қайта олмаяпти.
Синоптикларнинг башорат қилишича, мамлакатда яна бир неча кун давомида шиддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда.