Тайванда 500 ўқувчи сифатсиз мактаб тушликларидан заҳарланди

Қўшилди: 09 январ 2017 11:00
Кўрилди: 557
Комментарии: 0
Тайванда 500 ўқувчи сифатсиз мактаб тушликларидан заҳарланди
Тайваннинг Тайбэй шаҳрида 500 га яқин ўқувчи сифатсиз мактаб тушликларидан заҳарланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Шаҳар таълим департаментига кўра, Тайбэйдаги тўртта бошланғич мактаб ўқувчиларида заҳарланиш аломатлари 6 январь, жума куни пайдо бўла бошлаган.
Етти нафар болага гастроэнтерит ташхиси қўйилди, бироқ уларни касалхонага ётқизишга эҳтиёж бўлмади. Маҳаллий расмийлар ушбу ва яна 19 мактабга озиқ-овқат етказиб берувчи фирмалар фаолиятини тўхтатишга қарор қилди.
Таом намуналари экспертизага юборилди, натижалар икки ҳафта давомида чиқиши кутилмоқда.