Ҳафтасига миллион доллар! Хитой яна бир ёш юлдузга таклиф билан чиқди

Қўшилди: 07 январ 16:00
Кўрилди: 483
Комментарии: 0
Ҳафтасига миллион доллар! Хитой яна бир ёш юлдузга таклиф билан чиқди
«Тоттенҳэм» жамоаси ярим ҳимоячиси Деле Алли Хитой клублари эътиборида турибди. Kun.uz'нинг ёзишича, у хитойликлар таклифини танласа, жуда катта маошга эга бўлади.
ESPN маълумотига кўра, Хитойдаги номи айтилмаган жамоалардан бири Аллига ҳафтасига 809 323 фунт тўлашга тайёр. Бу эса 1 миллион доллар дегани.
20 ёшли Деле Алли жорий мавсумда «Тоттенҳэм»нинг 25 учрашувида майдонга тушди ва 11 гол уриб, 4 та голга ҳаммуаллиф бўлди.