АҚШдан Шарқий Европада жойлаштириш учун юзлаб танк келтирилгани маълум қилинди

Қўшилди: 07 январ 2017 14:00
Кўрилди: 576
Комментарии: 0
АҚШдан Шарқий Европада жойлаштириш учун юзлаб танк келтирилгани маълум қилинди
Германиянинг Бремерхафен шаҳрига 6 январь, жума куни кема орқали АҚШдан юзлаб танк, юк машиналари ва бошқа ҳарбий техника келтирилди. Бу ҳақда Reuters манбаларига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Мазкур техникани НАТОнинг Шарқий Европада ҳарбий иштирокини кучайтириш доирасида Германия ва Польша орқали темир йўл ҳамда автомобиль транспорти ёрдамида манзилларига етказиш мўлжалланган.
Deutche Welle’га кўра, Resolve транспорт кемаси немис портига 4 январь, чоршанба куниёқ етиб келган, яна икки кема — Freedom ва Endurance Германияга 8 январгача келиши лозим.
Америкалик ва польшалик ҳарбийлар январь охирида кенг кўламли ҳарбий машқларда иштирок этади.