Насиба Абдуллаева хонанда Шоҳруххонни ўзи учун қайта кашф қилганини сўзлаб берди

Қўшилди: 06 январ 10:00
Кўрилди: 369
Комментарии: 0
Насиба Абдуллаева хонанда Шоҳруххонни ўзи учун қайта кашф қилганини сўзлаб берди
Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева ёш хонандалардан бирини ўзи учун қайта кашф қилганини айтди. У хонанда Шоҳруххоннинг «Алдамадим» қўшиғини мароқ билан тинглаётганини маълум қилди, деб ёзади «Darakchi.uz».
"Ҳақиқатан ҳам бу қўшиқни жуда мазза қилиб тинглаяпман. Ишонсангиз, машинада Самарқанддан Тошкентга келгунга қадар қайта-қайта тинглаб, Шоҳруххонга жўр бўлиб куйлаб келдик. Айниқса, мусиқа қисмини эшитганимда кўнглим яйради. Бу қўшиқнинг мусиқасида ўзимга яқин оҳангларни топгандай бўлдим. Ҳамма санъаткорлар билан салом-алик қиламиз, куйлаган қўшиқларини эшитамиз. Бироқ биргина мусиқа икки ижодкорни ўзи сезмаган ҳолда яқинлаштириб қўяр экан. «Алдамадим»дан кейин мен Шоҳруххони ўзим учун қайта кашф қилдим."
Насиба Абдуллаева