Шанхайлик олимлар олов ва сувга чидамли қоғоз яратди

Қўшилди: 06 январ 2017 09:00
Кўрилди: 768
Комментарии: 0
Шанхайлик олимлар олов ва сувга чидамли қоғоз яратди
Хитойлик бир гуруҳ олимлар олов ва сувга чидамли қоғоз яратди. Янги материал ўз тавсифларига кўра жаҳонда муқобилларга эга эмас, деб хабар беради «ТАСС».
Қоғоз Хитой Фанлар академияси қошидаги Шанхай керамика институти профессори Чжу Инцзе бошчилигидаги бир гуруҳ олимлар томонидан ишлаб чиқилди. Улар ўз кашфиётлари учун патент олиш мақсадида Хитойнинг тегишли ташкилотига мурожаат йўллади.
Ушбу ноорганик қоғоз эластик, мустаҳкам бўлиб, экстремал шароитларда ҳам механик зарар кўрмайди. Янги материал Цельсий бўйича 200 даража ҳароратга дош бера олади. Ўз структураси туфайли қоғоз ҳатто механик зарар кўрган тақдирда ҳам сувни ўзидан қочиради. Унда сут, қаҳва, шарбат ва чой изи қолмайди.