Apple беш ёшли қиз ҳалок бўлган ЙТҲга алоқадорликда гумон қилинмоқда

Қўшилди: 04 январ 2017 10:00
Кўрилди: 557
Комментарии: 0
Apple беш ёшли қиз ҳалок бўлган ЙТҲга алоқадорликда гумон қилинмоқда
Техаслик (АҚШ) жуфтлик Apple корпорациясини ЙТҲга алоқадорликда айбламоқда. Ушбу ЙТҲда уларнинг беш яшар қизи ҳалок бўлган эди, деб хабар беради «Ведомости».
23 декабрь куни Калифорния олий судига киритилган даъво аризасига кўра, Жеймс ва Бетани Модисетт компанияни FaceTime’нинг хавфсиз муқобилини ярата олмаганликда айбдор деб ҳисобламоқда. Бундан ташқари, уларнинг фикрича, компания ҳайдовчиларни мазкур дастур айрим вазиятларда хавф туғдиришидан огоҳлантирмаган.
2014 йилги Рождество арафасида Даллас шаҳри яқинида ЙТҲ рўй берди. Модисетт оиласининг автомобилида, жуфтликдан ташқари, уларнинг икки қизи ҳам бор эди. Уларнинг ортидан келаётган автомобиль ҳайдовчиси Гарретт Вильхельм FaceTime орқали суҳбатга берилиб кетган, бунинг оқибатида унинг Toyota 4Runner машинаси катта тезликда Модисеттлар оиласи машинасига урилди. Барча оила аъзолари жароҳат олди, аммо қизлардан бирини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади.