Индонезиялик эркак 146 ёшни қарши олди

Қўшилди: 03 январ 2017 16:30
Кўрилди: 710
Комментарии: 0
Индонезиялик эркак 146 ёшни қарши олди
Норасмий маълумотларга кўра сайёранинг энг кекса фуқароси ҳисобланган индонезиялик Сапарман Содимежо 146 ёшни қарши олди. Бу ҳақда 31 декабрь, шанба куни Daily Mail газетаси маълум қилди.
Унинг ҳужжатларида 1870 йилнинг 31 декабрида дунёга келганлиги қайд этилган. Содимежо байрамни қариндошлари билан Ява оролида нишонлади. Кекса ёшига қарамасдан у мустақил ҳаракатлана олади.

Нашрнинг таъкидлашича, Содимежонинг ўн нафар ака-сингилиси, шунингдек, тўрт нафар рафиқаси ва барча фарзандлари вафот этган. Ҳозирда у набиралари, эваралари ва чевараларининг қуршовида.