Афғонистон шарқида «Толибон»нинг 21 аъзоси йўқ қилинди

Қўшилди: 03 январ 2017 16:00
Кўрилди: 548
Комментарии: 0
Афғонистон шарқида «Толибон»нинг 21 аъзоси йўқ қилинди
Афғонистон ҳарбий авиациясининг туркум зарбалари туфайли мамлакат шарқидаги Лувгар вилоятида «Толибон» ҳаракатининг камида 21 аъзоси йўқ қилинди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
"1 январь, якшанба куни кечки пайт Афғонистон ҲҲК ҳарбий разведка маълумотларига таяниб, Лувгар вилоятининг Чарх туманида «Толибон» марраларига ҳаво зарбалари берди. Авиарейдлар давомида камида 21 жангари, жумладан, икки нафар дала қўмондони ўлдирилди.
Афғонистон ички ишлар вазирлиги"
Шунингдек, операция чоғида жангариларга тегишли қурол-яроғ ва ўқ-дори ҳам йўқ қилингани билдирилмоқда.