Халқаро космик станция космонавтлари Янги йилни 16 марта кутиб олди

Қўшилди: 03 январ 2017 13:30
Кўрилди: 601
Комментарии: 0
Халқаро космик станция космонавтлари Янги йилни 16 марта кутиб олди
Халқаро космик станция бортида туриб, космонавтлар эски йил билан бир неча марта хайрлаша олди: космик парвозни амалга ошира туриб, ХКС 2017 йил кириб келган 16 та вақт минтақасидан ўтди, деб ёзади National Geographic.
Янги йил орбитада биринчи марта 31 декабрь куни Тошкент вақти билан 17:24:08 да кутиб олинди: бу вақтда ХКС парвоз йўли Янги Зеландиядан жануби-ғарбдан ўтди.
Москвада Янги йил кириб келган вақтда ХКС экипажи Калифорния штати ҳудуди тепасида бўлди. Улар Фолкленд ороллари устидан ўтганда — Парижда, Фижи ороллари устидан ўтганда — Вашингтонда, Беларусь устидан ўтганда — Хьюстонда Янги йил кириб келди.
2017 йилни энг сўнгги бўлиб 1 январь куни 16:34:59 да Тинч океани акваториясининг жанубий қисмидан ўтиш вақтида кутиб олишди.