Хитойда вице-мэр Янги йил кечаси деразадан қулаб, ҳалок бўлди

Қўшилди: 03 январ 2017 14:00
Кўрилди: 578
Комментарии: 0
Хитойда вице-мэр Янги йил кечаси деразадан қулаб, ҳалок бўлди
Хитойнинг Цзянсу провинциясидаги Тайцан шаҳри вице-мэри Чжу Ваньли Янги йил кечаси турар-жой биносининг деразасидан қулаб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматга таяниб, Sina янгиликлар портали хабар берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Чжу Ваньлининг жасади Янги йил кирганидан кейин эрталаб уй яқинидаги автомобиллар тураргоҳидан полициячилар томонидан аниқланди.
Эркакнинг оиласи маълум қилишича, сўнгги вақтларда у ўзини «яхши ҳис қилмаган». Бошқа тафсилотлар келтирилмаяпти. Текширув ишлари олиб борилмоқда.