Регистон майдони сайёҳлар диққатини жалб этувчи Ўзбекистоннинг энг машҳур ёдгорлиги деб топилди

Қўшилди: 30 декабр 2016 09:30
Кўрилди: 239
Комментарии: 0
Регистон майдони сайёҳлар диққатини жалб этувчи Ўзбекистоннинг энг машҳур ёдгорлиги деб топилди
Буюк Британиянинг Vouchercloud портали турли мамлакатларнинг бутун дунё сайёҳлари диққатини жалб этувчи энг машҳур ёдгорликлари рўйхатини тузди. Бу ҳақда «Культура.уз» хабар бермоқда.
Россиядаги маданият ва меъморий ёдгорликлари орасида Санкт-Петербургдаги «Қонли Спас» ибодатхонаси етакчилик қилмоқда. Беларусда Брест қалъаси энг кўп ташриф буюриладиган жой бўлиб чиқди. Украина меҳмонларини кўпроқ Харьковдаги марказий маданият ва истироҳат боғи ўзига тортади.
Қозоғистонда «Медео» спорт комплекси, Тожикистонда Рудакий номли боғ, Қирғизистонда Ола-Арча дараси, Озарбайжонда Бокунинг эски шаҳар қисми сайёҳларни кўпроқ қизиқтирган.
Ўзбекистонда бу борада Регистон майдони биринчи ўринни эгаллади. 2001 йили ЮНЕСКО бутундунё мероси рўйхатига киритилган Самарқанд дурдонаси мамлакат меҳмонларини бетакрор меъморий жозибаси билан ўзига ром этиб келмоқда.