«Калашников» ўқи ўтмайдиган Путиннинг Mercedes-Benz лимузини сотувга қўйилди

Қўшилди: 29 декабр 2016 13:00
Кўрилди: 615
Комментарии: 0
«Калашников» ўқи ўтмайдиган Путиннинг Mercedes-Benz лимузини сотувга қўйилди
Германиянинг «Mobile.de» порталида Mercedes-Benz Guard Pullman S600 (W140) лимузини сотулаётганлиги ҳақида эълон пайдо бўлди. Сотувчининг таъкидлашича, машинадан Россия президенти Владимир Путин фойдаланган,деб ёзади Motor.
Зирҳли Mercedes’нинг нархи 1,3 миллион еврони ташкил этмоқда.
1995 йилда чиқарилган лимузин ҳимоянинг B6/B7 класси талабларига жавоб беради. Бу унинг «Калашников» автомати ва снайпер винтовкаси ўқига бардош бера олишини англатади. Автомобилни 400 от кучига эга олти литрли V12 мотори ҳаракатга келтиради. Босиб ўтган масофаси 25 минг километрни ташкил этади.

2017 йилда «Кортеж» лойиҳасининг илк атомобиллари махсус гаражга келтирилиши кутилмоқда. Лойиҳа доирасида Россия сиёсий элитаси учун седан, йўлтанламас, минивен ва президент учун лимузин ишлаб чиқарилмоқда.