50 йилда бир марта кузатиладиган жала саҳродаги қояни шаршарага айлантирди

Қўшилди: 29 декабр 2016 14:00
Кўрилди: 622
Комментарии: 0
50 йилда бир марта кузатиладиган жала саҳродаги қояни шаршарага айлантирди
Австралиянинг Улуру-Ката Тьюта миллий боғида жойлашган Улуру қояси кучли ёмғир туфайли шаршарага айланди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
26 декабрь, душанба куни боғ ташриф буюрувчилар учун ёпилди, бироқ бир нечта сайёҳлар ёмғир вақтида Улуруни тасвирга туширишга улгурди.
Улуру-Ката Тьюта саҳрода жойлашган. Шимолий ҳудуд метеорология станциясининг маълум қилишича, бундай кучли жала бу жойларда 50 йилда бир марта юз беради.
Об-ҳаво яхши бўлган пайтларда Улурунинг кўриниши қуйидагича: