Руҳшона ва Зарина мукофот билан тақдирландилар

Қўшилди: 04 декабр 2013 15:02
Кўрилди: 19932
Комментарии: 0
Руҳшона ва Зарина мукофот билан тақдирландилар
Бугун пойтахтимизнинг “Туркистон” саройида мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ ёшларга “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони топширилди.
 
Мазкур мукофот билан тақдирланганлар орасида истеъдодли актриса Зарина Низомомитдинова ҳамда хонанда Руҳшона ҳам бор.
 
Президентимиз Ислом Каримовнинг 2003 йил 4 августдаги фармонига биноан ушбу мукофот билан маънавият, маданий мерос ва умуминсоний қадриятлар негизида юксак ватанпарварлик, халқпарварлик, фидойилик туйғусини ва меҳнатсеварлик фазилатларини ўзида мужассамлаштирган, Ватанимиз обрўси, шон-шуҳрати ва шарафини юксалтиришга ҳамда унинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилаётган, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб намуна кўрсатаётган ёшлар тақдирланади.
 
Ўз ўрнида таҳририятимиз номидан санъаткорларни бу юксак мукофот билан табриклаб, янада юксак зафарлар тилаб қоламиз.